Ҳиндистоннинг космик тадқиқот ташкилоти биринчи марта янги ракета-ташувчи (GSLV Mark-III) мосламани ишга туширди. У тўрт тоннагача бўлган вазндаги сунъий йўлдошларни геостационар орбитага чиқазиши мумкин, деб хабар бермоқда ТАСС.
Тадқиқот Андҳра Прадеш штати яқинидаги Шрихарикота оролида маҳаллий вақт билан 09:31 (Тошкент вақти билан 5:0)да, муваффақиятли ўтказилди. Ракета Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган двигател билан жиҳозланган.





