Лондонда бўлиб ўтган “Дунё гўзали” танловида Жанубий Африка Республикаси вакиласи Ролен Штраус из ғолиб деб топилди, дея хабар бермоқда lenta.ru. Бу ҳақда танлов жонли узатиб борилган мукофотнинг расмий сайтида эълон қилинди.
Иккинчи ўринни Венгриялик Эдина Кулшар, учинчи ўринни эса АҚШлик Элизабет Сафрит эгаллади.
22 ёшли Штраус тиббиёт факультетининг тўртинчи курсида таҳсил олади ва шифокор бўлишни орзу қилади. Мукофот сайтида берилган анкета маълумотига кўра у гольф ўйнашни ва китоб ўқишни ёқтиради.












