Анжелина Жоли сувчечак сабаб бир неча тадбирларда иштирок этмайди, дея хабар бермоқда New York Daily News нашри.
Машҳур актриса тантанали тадбирларда иштирок эта олмаслигига сабаб сифатида 39 сонияли видеони жойлаштирган. Жоли 2014 йил 25 декабр куни бўлиб ўтадиган “Синмас” картинаси премьерасиини ўтказиб юборади.
Унинг сўзларига кўра, у уйида бўлади ва ҳаммани соғиниб қолади. Актриса премьерага кела олмаслигидан қаттиқ афсусда, чунки бу фильм унинг учун кўп нарсани билдиради.





