АсосийDunyo

Фидель Кастро “Хитой нобели”ни қўлга киритди

Куба революцияси етакчиси Фидель Кастро Хитойда топшириладиган “Конфуций” мукофоти билан тақдирланди, дея хабар қилмоқда Agence France-Presse.

16 эксперт ва олимлардан иборат комиссия ғолибни 20 киши орасидан танлаб олишди. Кастро Жанубий Корея президенти пак Кин Хе ва БМТ Бош котиби Пан Ги Мунни ортда қолдириб, 9 та овоз олди.

“Хитой нобели” номини олган “Конфуций” мукофоти 2010 йили бизнесмен Лю Чжицин томонидан таъсис этилган. Мукофот тинчликни сақлашга қўшган ҳиссаси учун берилади ва ғолиб 100 минг юан (15 минг доллар) миқдоридаги пул олади. 2011 йили ушбу мукофот РФ Президенти Владимир Путинга топширилган эди.

 

    Бошқа янгиликлар