Шу йилнинг 10 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов таклифи билан Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар беради.
Юқори даражадаги музокаралар чоғида Россия-Ўзбекистон стратегик шериклигининг бош масалалари, хусусан, савдо-инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги шериклик масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Шунингдек, минтақавий хавфсизликка оид долзарб муаммолар, шу жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашиниши кўзда тутилган.
Музокаралар якунлари бўйича қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.





