Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳузуридаги “Ободонлаштириш объектларини назорати” ДУК томонидан тақдим қилинган маълумотномага кўра, жорий йилнинг декабрь ойи якунигача қуйидаги кўчаларда ер қазиш ва таъмирлаш ишлари давом эттирилиши мўлжалланмоқда, дея хабар беради uz24.uz нашри.
1. Яккасарой тумани, Глинка кўчасида “МВД” ОКС ташкилоти томонидан ЦДС ва Марказ учун қурилиш майдонига ер ости муҳандислик тармоқларини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати - 2014 йил 13 декабрь
2. Юнусобод тумани, Сайилгоҳ кўчасида Тошкент Давлат Юридик Университети ҳудудига СУ-50 “12-Трест” томонидан паст кучланишли кабель тармоқларини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати - 14 йил 14 декабрь
3. Миробод тумани, “Фарғона йўли” кўчасида ”Тошэлектроаппарат” МЧЖ ҲК томонидан ўрта босимли газ ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати - 2015 йил 10 январь
4. Шайхонтоҳур тумани, Зулфияхоним кўчасида “Алоқачи муҳандис сервис” МЧЖ томонидан телефон тармоқларида юзага келган бузилиш бартараф этилмоқда. Ишнинг муддати - 2014 йил 11 декабрь
5. Шайхонтоҳур тумани, Қоратош (А.Хаджаев) кўчасида “Стар Мастер Групп” МЧЖ томонидан 1-ШКШга катта кучланишли кабель тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати - 15 йил 15 январь
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар қилишича, Тошкент шаҳар кўчалари чорраҳаларига ташқи кузатув камералари ўрнатиш мақсадида олиб борилаётган, шунингдек, турли сабаблар туфайли авария содир бўлганда амалга ошириладиган тезкор созлаш, қазиш ва таъмирлаш ишлари бундан мустасно.
Ҳокимлик ҳаракатланиш вақтидаги ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди.





