Нью-Йоркдаги осмонўпар бинолардан бири 102 қаватли Empire State Building шаҳзода Уильям ва турмуш ўртоғининг АҚшга келиши муносабати билан якшанба куни кечқурун Британия байроғи рангида, яъни оқ, қизил ва кўк рангга кирди. Бино маъмуриятининг хабар беришича, бу ранглар Кембриж герцоги ва герцогиняси кетгунча шундай туради.
Меҳмонлар Лондондан British Airways компанияси рейси орқали Жон Кеннеди номидаги аэропортга келишди.
Учрашув чоғида журналистлар сентябрда ҳомиладор деб эълон қилинган герцогиня Кейтни кўришга ошиқишди.





