АсосийDunyo

Инсоният тарихидаги энг даҳшатли кема фалокатлари

БМТ маълумотига кўра денгизлар қаърида 3 миллиондан ортиқ кемалар бор. Уларнинг баъзилари жангларда, баъзилар эса ноқулай об-ҳаво, яна баъзилари эса бахтсиз ҳодисалар сабаб чўкиб кетган бўлса, шунингдек баъзилари атайлаб чўктирилган. АиФ.ru инсоният тарихидаги баъзи даҳшатли кема фалокатларини тақдим этмоқда.

1. Чўкиб кетган энг машҳур кема “Титаник”дир. Ушбу кема фалокати 100 йилдан ортиқ вақт ичида ҳали ҳам тадқиқотчиларга тинчлик бермаяпти. “Чўкмас” деб номлаган “Титаник” 1517 йўловчи ва экипаж аъзолари билан сувга ғарқ бўлган. Кема қолдиқлари 1985 йили топилган бўлиб, айни пайтда ЮНЕСКО ҳимоясида.

2. “Коста Конкордия”  инсон аҳмоқлигига қасида. Бу фалокат 34 кишини ҳаётдан олиб кетган. Кема капитани Скеттинонинг бандаргоҳда амалга оширмоқчи бўлган маневри бунга сабаб бўлган.

3. MV Cougar Ace кемаси Япониядан Ванкуверга автомобил олиб келаётган бўлган, аммо у мувозанатни йўқотган ва сувга шўнғиган.

4. “Престиж” битта корпусли танкер, Багам байроғи остида сувда сузган. Ушбу кема ҳалокати сабаб Европа соҳилларида экологик фалокат юзага келган. Танкерда юзага келган 35 метрлик ёриқ сабаб бир суткада денгизга 1000 тонна мазут оқиб кетган.

5. American Star окен лайнери 1994 йили хизматдан олиб ташланган ва Таиландди ўзининг янги иши, ресторан вазифасини бажара бошлаган.

6. Hyundai Fortune контейнер ташувчи кемада портлаш содир бўлган. Яна бир маълумотга кўра теракт қурбони ҳам бўлган.

    Бошқа янгиликлар