Америкалик машҳур бейсболчи Жо Ди Маджионинг Мэрилин Монрога ёзган севги хати Беверли-Хиллздаги аукционда 78, 1 минг долларга сотилди, деб хабар бермоқда Associated Press.
Жо ди Маджио актрисанинг иккинчи эри бўлган. Тахмин қилинишича, ушбу мактуб Монро ажрашиш ҳақида эълон қилгандан кейин ёзилган. Харидор номи маълум эмас.
Шунингдек, аукционда Мэрилин Монронинг учинчи эри драматург Артур Миллерга ёзган хати ҳам 43.7 минг долларга сотилган.
Монро 1962 йили 36 ёшида гиёҳванд моддани ҳаддан ортиқ истеъмол қилганлиги сабабли вафот этган.
Бундан ташқари аукционга актрисанинг шахсий буюмлари ҳпам сотувга қўйилган.





