АсосийDunyo

Японияда 100 сантиметр қор ёғди

Япониянинг шимолий-шарқида шу пайтгача кузатилмаган кучли қор ёғди. Токусима префектурасидаги Сикоку оролида фалокат сабабли ҳалок бўлган икки кишининг жасади топилди. Улар йўқолган деб ҳисобланган бўлиб, уларни бир нечта вертолет қидираётган эди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Префектурадаги 200 та уй ён-атрофдан узилиб қолган. Айни пайтда жами 400 киши қорга асир бўлиб турибди. Қутқарувчилар ўша ерларга олиб борадиган йўлларни тозалаш ишларини олиб бормоқда.

Бир сутка давомида Японияга рекорд даражадаги қор ёғди. Хонсю ороли ғарбида қор қалинлиги 100 сантиметрдан ошди. Мамлакатнинг марказий префектуралари Фукуи ва Наганоларда 70 смдан баландроқ. Эхиме ва Токусима префектуралари чегарасида 130га яқин автомобиллар қор сабаб йўлда қолиб кетган, йўлни тозалаш учун 10 соатдан кўпроқ вақт сарфланди.

    Бошқа янгиликлар