АсосийDunyo

Эболадан сўнг Сьерра-Леонени тиклаш учун 160 млн. АҚШ доллари сарф этилиши лозим

Жаҳон банки Сьерра-Леонени Эбола вирусидан сўнг тиклаш учун 160 миллион АҚШ доллари ажратиш истагида, дея хабар беради Gazeta.ru.

Бир муддат аввал АҚШ президенти Барак Обаманинг Ғарбий Африкада Эбола билан кураш учун конгрессдан 6,18 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маблағни сўрагани маълум бўлди.

“Биз Сьерра-Леонедаги ҳолат ана шу маблағлар эвазига яхшиланишига умид қиламиз. Маблағ мамлакатдаги давлат хизматларини яхшилаш ва электр энергиясига эга бўлиш учун ҳам сарф этилиши мумкин” дея фикр билдирди ташкилот раҳбари Жин Ен Ким.

    Бошқа янгиликлар