АсосийShou-biznes

Gangnam Style YouTubeда кўриклар бўйича барча рекордларни йўққа чиқарди

Жанубий Кореялик PSYга жаҳон миқёсида омад келтирган Gangnam Style қўшиғига ишланган видеоклип YouTubeда кўриклар бўйича барча рекордларни йўққа чиқарди ва видеохостингнинг ҳисоблагичини ишдан чиқаришига сал қолди. YouTube шу ҳафтада роликларнинг кўриклари сонини ҳисоблаб борувчи мосламани такомиллаштиришга тўғри келганлигини эълон қилди.

"Авваллари, YouTubeда миллионта кўрик жуда яхши кўрсаткич ҳисобланарди. 800 миллион ҳар қандай клипни машҳур қилиш учун етарли. Аммо доимий равишда машҳурликни сақлаб келаётган Gangnam Style учун 2147483647 кўрик ҳам чегара эмас”, - деб ёзмоқда The Verge нашри.

Шу ўринда Google компанияси журналистларга ҳисоблагич ишдан чиқмаганлигини маълум қилди. "Бу ҳодиса яқин ойларда содир бўлиши мумкинлигини кўрдик ва бунинг олдини олиш учун тизимни такомиллаштирдик", - дея қайд этишди компания вакиллари. Демак, PSY учун олдинда янги мақсад, яъни 9 квинтиллион марта кўрик турибди.

Gangnam Style клипи 2012 йилнинг июл ойида YouTubeда пайдо бўлган эди ва декабр ойига келиб, миллиард марта кўрик қайд этилган бўлиб, бу видеохостинг тарихидаги энг кўп кўрик бўлган. Ушбу видео билан жойлаштирилган саҳифадаги реклама орқали YouTube 8 миллион доллар ишлаб олган.

    Бошқа янгиликлар