АсосийShou-biznes

Дэвид Бекхэм шахсий бренди остидаги кийимларни ишлаб чиқармоқда

Дунёга машхур футболчи Дэвид Бекхэмнинг Виктория Бекхэмнинг дизайнер экани ҳаммага маълум. Бугун Дэвид Бекхэм ҳам рафиқаси каби шахсий бренд остидаги кийимларни ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда Сплетник.ру хабар беради.

Маълумотларга кўра, Дэвид Li & Fung каби бир қатор йирик компаниялар билан узоқ йиллик шартномани имзолаган. Nike, Walt Disney, Coca-Cola, Marks & Spencer, Metro, Calvin Klein, Tommy Hilfiger каби йирик лайбллар ушбу компаниянинг мижозлари саналади. Ушбу янги иш борасида Дэвид Бекхэмга мусиқа ва теле продюсер Саймон Фуллер ҳамкорлик қилади. Эслатиб ўтамиз, собиқ футболчи Дэвид Бекхэм Belstaff бренд остида теридан тайёрланган курткаларни ишлаб чиқармоқда.

 

    Бошқа янгиликлар