АсосийDunyo

Обама Эболага қарши кураш учун Конгрессдан 6 миллиард доллар сўради

АҚШ Президенти Барак Обама 2 декабр куни Конгрессни Эболага қарши кураш мақсадида 6.18 миллиард доллар ажратиш учун овоз беришга чақирди, дея хабар қилмоқда Reuters.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ ушбу йўналишда сўнгги пайтларда ижобий натижаларга эришмоқда, бироқ олдинда ҳали кўп иш бор.

“Ҳар қандай ёниб турган бурчак, янги ёнғинни келтириб чиқариши мумкин, шунинг учун ҳам доим огоҳ бўлишимиз зарур. Ва эпидемия билан шунчаки курашиб бўлмайди. Биз уни ўчиришимиз керак”, - деди президент.

    Бошқа янгиликлар