Россиянинг йирик концернларидан бири “Калашников” брендининг янги графика кўринишидаги шаклини намойиш этди.
"Бу икки “К” ҳарфининг бирлашмаси бўлиб, Калашников ва концерн маъносини беради. Удмуртия байроғида акс эттирилган икки - қизил ва қора рангдан иборат”, - дейди “Ростех” раҳбари Сергей Чемезов.
Концерн вакиллари аввал хабар берганидек, жаҳон қурол саноатида кучли ва нотаниш брендсиз рақобатлашиб бўлмайди.
Концерн бош директори Алексея Криворучконинг сўзларига кўра, 2020 йилга бориб, ишлаб чиқаришни икки марта кўпайтириш режалаштирилмоқда. Даромад эса тўрт марта ўсиши керак.
Бундан ташқари “Калашников” бренди остида ўқ отиш спорти ва овга оид кийим-кечак, шунингдек ов ҳамда фаол турмуш тарзида фойдаланилувчи, масалан пичоқлар ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда, дея ёзмоқда ТАСС.





