АсосийDunyo

Эквадорда ЙҲҲ: 6 киши ҳалок бўлди, болалар ҳам бор

Эквадорда автобус ҳамда юк машинасининг тўқнашиб кетиши натижасида 6 киши ҳалок бўлди ва 58 киши турли даражадаги тан жароҳати олди.

Маҳаллий полиция берган маълумотга кўра, ЙҲҲ Сигчос шаҳрига кетиш йўлида содир бўлган.

Ҳуқуқ-тартибот органларининг фикрига кўра, автобус трассадан чиқиб кетган ва юк машинасига бориб урилган. Автобус қарашли бўлган транспорт компанияси йўловчиларнинг кўп қисмини 12-14 ёшлардаги болалар ташкил этганлигини хабар берган, дея маълум қилмоқда ТАСС.

    Бошқа янгиликлар