Киев мэри Виталий Кличко янги йилни анъанавий қорбоболарсиз кутиб олиш таклифини илгари сурмоқда. У тасдиқлаган режа аллақачон давлат маъмурияти сайтига киритилган.
Украиналик мансабдорнинг фикрига кўра, қорбобо собиқ иттифоқ давридан қолган қолдиқ ва бунинг ўрнига болаларни авлиё Николай табриклаши керак, дея маълум қилади “Россия 24” телеканали.
Замонавий Украинанинг янги ҳукумати бу одатни кўпроқ европаликларга хос деб баҳоламоқда.





