АсосийDunyo

“Мисс Гондурас”нинг дўсти опа-сингилларни ўлдирганлигини тан олди

“Мисс Гондурас-2014” танлови ғолибасининг синглисининг йигити ҳар икки қизни ўлдирганлигини тан олди. Бунинг сабаби севгилисининг бошқа эркак билан рақсга тушганлигидир, дея хабар бермоқда РИА Новости.

Ассошиэйтед Пресс агентлиги Гондурас миллий полицияси директори генерал Самон Сабийоннинг (Ramon Sabillon) хабар беришича, София Плутарко Руиснинг бойфренди (Plutarco Ruiz) қотиллигини тан олди ва полиция ходимларини жасадлар кўмилган соҳил бўйига олиб келди. Тахминий маълумотларга кўра, қизлар бедарак йўқолган куни кеча ўлдирилган.

Сабийоннинг сўзларига кўра, Руис севгилиси Софияни бошқа йигит билан рақсга тушганлиги учун отиб ташлайди. Узоқ жанжалдан кейин у тўппончасини олади ва Софияга қарата ўқ узади, кейин эса қочишга уринган синглисига.

Мария Хосе Альварадо ва унинг синглиси София Тринидад ўтган ҳафтада йўқолган эди.

Ўн тўққиз ёшли Мария Хосе Альварадо 2014 йилнинг апрелида “Мисс Гондурас” танловида ғолиб чиққан эди. У яқинда декабр ойида бўлиб ўтиши керак бўлган “Мисс дунё” танловига тайёргарлик учун Лондонга кетиши керак эди.

    Бошқа янгиликлар