АсосийJamiyat

Самарқандда қотиллик содир этилди

'Самарқандда қотиллик содир этилди 'ning rasmi

2019 йил 24 март куни соат 00-45 ларда Самарқанд шаҳри Широқ кўчасида яшовчи Е.С. шаҳардаги Гагарин кўчасида яшовчи турмуш ўртоғи М.А.нинг хонадонида бўлиб, у билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган. Мастлик ҳолатида улар ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан. ЎзАнинг ёзишича, Е.С. ошхона пичоғини олиб, М.А.нинг елка ва қорин соҳаларига уриб, тан жароҳати етказган ва воқеа жойидан яширинган.

М.А. олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Шу куни шаҳар прокуратураси томонидан Е.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар