Озарбайжоннинг Габалин туманидаги одамлар яшовчи уйлардан бири портлади, деб хабар берди РИА новости нашри.
Уйнинг портлашига газ чиқиши сабаб бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ҳодиса оқибатида тўрт киши жабрланган. Маълумотларга кўра, тўрт хонали уйдан газ чиққан. Портлаш кучли бўлганлиги боис уйнинг ярми қулаб тушган. Ёнғин чиқмаган. Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






