АсосийDunyo

Қозоғистон Президенти мамлакат Бош вазирини қабул қилди

'Қозоғистон Президенти мамлакат Бош вазирини қабул қилди'ning rasmi

Қозоғистон Республикаси Президенти Касим-Жомарт Токаев ўз вазифасига киришар экан, мамлакат Бош вазири Аскар Маминни қабул қилди.

Суҳбат чоғида Президент Касим-Жомарт Токаевга Бош вазир Аскар Мамин мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, сўнгги икки ой мобайнида ҳукумат томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтган.

Маълумотда келтирилишича, жорий йилнинг январь-февраль ойларида Қозоғистонда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги ўсиш 2,7 фоизни, қишлоқ хўжалиги – 3,6 фоизни, қурилишда – 2,0 фоизни, хизматлар кўрсатиш ҳажми 3,9 фоизни ташкил қилган.

Қозоғистон Республикаси Президенти Касим-Жомарт Токаев Бош вазирга мамлакатда қабул қилинган Миллат режаси доирасида амалга оширилаётган ишларни тизимли ва институционал ислоҳотларни сифатли давом эттириш, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти топшириқлари ва кўрсатмаларида баён қилинган ижтимоий соҳадаги тадбирларни, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича барча асосий дастурларни изчиллик билан рўёбга чиқариш вазифасини топширган.

    Бошқа янгиликлар