Сурияда террорчилар мактаб автобусини ўққа тутишди, деб хабар қилди Лайф нашри.
Суриянинг Алеппо ҳудудида террорчилар мактаб автобусини ўққа тутишди. Жангариларнинг ҳужуми оқибатида бир мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди.
Фожиа аз-Заҳро атрофида рўй берган.
Террорчилар мазкур ҳудудда тинч аҳолини вақти-вақти билан ўққа тутишда давом этмоқда.






