АсосийJamiyat

Ўзбекистонда яна бир институт ташкил этилади

'Ўзбекистонда яна бир институт ташкил этилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 мартдаги “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқод институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метиорология тизимларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги ҳузурида Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий тадқиқод институти ташкил этилмоқда.

Институтнинг асосий вазифалари:

стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталаринг фаолитини мувофиқлаштириш;

стандартларштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метерология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;

стандартлаштриш бўйича норматив ҳужжатларни, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг буюртманомалари бўйича шартнома асосида ишлаб чиқиш реализация қилиш;

стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метиролория ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ва бошқалар.

    Бошқа янгиликлар