Болливуд машҳур Голливуд рамаси бўлмиш “Форрест Гапм” драмасининг римейкини суратга олишга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар қилмоқда The Hollywood Reporter нашри.
Бош ролни ҳинд суперюлдузи Амир Хон ижро этади. Суратга олиш жараёнлари эса ўзининг Aamir Khan Films студиясида бўлиб ўтади.
Амир Хоннинг сўнгги йирик бюджетли лойиҳаларидан бири Американинг “Кариб денгизи қароқчилари” франшизасининг римейки бўлмиш “Ҳиндистон қароқчилари” деб аталади.
Асл “Форрест Гамп”ни режиссёр Роберт Земекис суратга олган. Фильм томошабинларга 1994 йил июнь ойида намойиш этилган. Бош ролларни Том Хэнкс, Сэлли Филд, Робин Райт ва бошқа актёрлар ижро этишган. Фильм томошабинларда шунчалик катта таассурот қолдирганки, ундаги кўплаб иқтибослар фольклорнинг бир қисмига айланган. “Форрест Гамп” олтита “Оскар”ни қўлга киритган.






