Глобал исиб кетиш суръатини қуёш геоинженерияси ёрдамида ушлаб туриш мумкин, дея хабар қилмоқда Rosbalt.ru нашри.
Муаммонинг бу ечимини Массачусетс институти, Пристон университети ва Гарвард университети олимлари таклиф этишди.
Методнинг моҳияти шундаки, аэрозоллар хавфсиз даражада атмосферага чиқариб ташланади. Бунда қуёш нурининг бир қисми қайтарилади. Бу билан глобал сув тошқини суръатини икки баробар пасайтириш, шунингдек, сайёрани совитиш ва иқлим ўзгаришидан қочиш мумкин бўлади.
Олимларнинг таъкидлашича, иқлим ўзгаришига қарши ягона самарали усул атроф-муҳитга ҳеч қандай зарар келтирмайди.
Аввалроқ глобал сув тошқинидан қочишнинг ягона усули электростанция, завод ва автомобиллардан воз кечиш ҳисобланарди.






