АҚШнинг Огайо штатида кичик самолёт ҳалокатга учради, дея хабар қилмоқда ТАСС нашри.
Ҳодиса Медеира шаҳрида содир бўлган. У парвозни амалга ошираётган вақтда бортдаги носозлик туфайли аҳоли яшовчи уйлар устига қулаган. У ерга келиб урилганидан сўнг ёниб кетган. Фалокат оқибатида учувчи ҳалок бўлган. Воқеа вақтида уйда ҳеч ким бўлмагани учун фуқаролар орасида жабрланганлар йўқ.






