Япониялик 116 ёшли Кане Танака исмли аёл дунёдаги энг кекса одам сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди, деб хабар қилмоқда Мoya-planeta.ru нашри.
Мукофотни топшириш маросими Фукуока шаҳрида бўлиб ўтган.
Танака 1903 йил 2 январда туғилган. 103 ёшида эса Кане Танаке саратон касаллигига чалинган ва дардни енгган. Аёл маросим вақтида йиғилганларнинг барча саволларига жавоб берди. У узоқ умр кўриш сири вақтида ухлаш ва тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиш эканидалигини таъкидлаган.






