АсосийJamiyat

2025 йилга қадар сув танқислигидан 2 миллиард аҳоли азият чекади(ми)?

'2025 йилга қадар сув танқислигидан 2 миллиард аҳоли азият чекади(ми)?'ning rasmi

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида “Ўзбекистон экологик партияси ва ёшлар – мақсад, режа, натижа” мавзусида онлайн вебинар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий Кенгашлари ҳамда Экологик партиянинг ҳудудий бўлинмалари масъул ходимлари, ҳудудий бошқарма, ташкилот ва олий таълим муассасаларининг бошланғич ташкилот етакчилари, кўнгилли ёшлар қатнашди.

Вебинарда мамлакатимизнинг бугунги кундаги экологик вазияти, атроф-муҳитни асраш борасида олиб борилаётган ишлар ва мавжуд камчиликлар, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари, экологик ривожланишда ёшлар иштирокининг аҳамияти кенг муҳокама этилди.

—Ҳозирда Ер юзида 1,5 млрд аҳоли санитария нормаларига биноан хавфсиз ичимлик сувига эга эмас. Ҳар кун дунёда 5 минг киши ифлосланган ичимлик сувидан фойдаланиш оқибатида оламдан кўз юмади. 2025 йилга қадар сув танқислигидан2 млрд. аҳоли азият чекиш эҳтимоли бор, – дейди Ўзбекистон экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Борий Алиханов.

Шунингдек, инсоният бир йил давомида истеъмол этадиган энергияни Қуёш бир соатда бериши, қайта тикланувчи энергияманбаларининг татбиқ этилиши натижасида Ер юзида ҳозирда 2,5 млн. киши иш билан таъминлангани ҳақида маълумотлар берилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Бегмат Очилов сув ресурсларини самарали тақсимлаш дунёнинг барча минтақалари учун долзарб муаммо эканлигини алоҳида таъкидлади. Очиқ сув оқимлари бўлган давлатлар ўз ҳудудлари чегарасида трансчегаравий сув оқимларидан умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ тамойиллари ва меъёрлари бўйича фойдаланиши шартлигини айтиб ўтди.

Мулоқотда юртимизда соҳага оид амалга оширилаётган ислоҳотлар, она табиатни асраш, келгуси авлодларга бекамукўст етказишда ёшлар етакчиларининг ўрни ва вазифаси ҳамда бугунги кундаги орол муаммоси ҳақида фикр-мулоҳазалар юритилиб, аҳолининг экологияга бўлган нотўғри муносабати ва ундан келиб чиқаётган салбий иллатларни олдини олиш масаласиўртага ташланди. Жумладан, Орол денгизиинқирози билан вужудга келган экологик муаммолар ва денгизнинг қуриган қисмида майдони 5,5 млн. га бўлган янги чўл – Оролқум билан боғлиқ тақдимотлар намойиш этилди.

Бундан ташқари вебинарда Ўзбекистон Экологик партиясининг мақсади ва фаолият йўналишлари, истиқболдаги вазифалари, шунингдек сайловолди дастурлари ҳақида атрофлича тушунчалар бериб ўтилди. Ўзбекистон Экологик партияси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг келгусидаги ҳамкорлиги белгилаб олинди ва партияга қизиқувчи ёшлар ихтиёрий равишда партияга аъзоликка таклиф этилди.

Вебинар давомида тингловчилар табиатни муҳофаза қилиш, атроф-муҳитга оқилона муносабатда бўлиш борасида ўзларига керакли ҳулосаларни чиқариб олди. Тадбир якунидаспикерлар иштирокчиларнинг саволларига жавоб беришди.

Шаҳноза Нуруллаева

    Бошқа янгиликлар