Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Элмуродов Бобир Ҳамидович 2019 йил 11 мартдан Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Самарқанд вилояти бош архитектори лавозимига тайинланди.
Б.Элмуродов ушбу вазифага тайинлангунга қадар Самарқанд шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Шу пайтгача Самарқанд вилоятининг бош архитектори ҳисобланган Олий Мажлис Сенати аъзоси Норқул Содиқов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган эди.






