АсосийJinoyat

Божхоначилар Навоий шаҳрида наркокурьерларни фош этишди

'Божхоначилар Навоий шаҳрида наркокурьерларни  фош этишди'ning rasmi

Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида оғуларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.

“А” исмли шахс шартли харидорга дастлаб 60 000 сўм эвазига 0,270 грамм “марихуана” гиёҳванд моддасини, кейинги сафар эса 80 000 сўм эвазига 0,680 грамм“марихуана” гиёҳванд моддасини сотганлиги фош этилди.

Нафс қули бўлган ушбу шахс бу билан чекланиб қолмади. Энди уВ. исмли шахс биланбиргаликда янада кўпроқ даромад орттириш ниятидашартли харидорга 600 000 сўм эвазига гугурт қутисига солинган 1,460 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сотди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, “А” нинг яшаш манзилида “тинтув” ўтказилганда хонадон ётоқхонасидаги шкаф устида турган металл идишда қоғоз бўлагига ўралган 113 дона марихуана гиёҳвандлик моддаси уруғларига ўхшаш уруғлар, ошхона шкафи ичидаги стаканда ҳам 3 дона марихуана гиёҳвандлик моддаси уруғларига ўхшаш уруғлар борлиги аниқланди. Шунингдек, хонадоннинг ошхонасидаги раквина тумбочкаси ичида гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилишга мўлжалланган мосламалар ҳам борлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, В. Исмли шахснинг хонадонида “тинтув” ўтказилганида хонадондаги кўрпача тагида қоғоз бўлагига ўралган 0,300 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ўтказилган тадбирлар давомида умумий оғирлиги 2,71 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси 116 дона марихуана гиёҳвандлик моддаси уруғлари ҳамда гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилишга мўлжалланган мосламалар ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар