Кўп карра Америка киноакадемияси мукофотлари совриндори Алехандро Гонсалес Иньяритту 72-Канн фестивалини бошқаради, дея маълум қилмоқда Кinonews.ru нашри.
72-Канн фестивали 2019 йил 14 майдан 25 майгача Франциянинг Канн шаҳрида бўлиб ўтади.
2018 йили Канн фестивалини актриса Кейт Бланшетт бошқарган эди. Унда бош соврин япон режиссри Хирокадзи Корээданинг “Дўкон ўғрилари” фильмига, Гран-при эса Спайк Лининг “Қора қабила” фильмига топширилганди.






