АсосийJamiyat

34 йилда ҳам Самарқанд нонининг суви қочмайди

'34 йилда ҳам Самарқанд нонининг суви қочмайди 'ning rasmi

Тожикистонлик ўқитувчи Умарали Зулфов 34 йилдан бери Самарқанд нонини асраб келмоқда, дея хабар берди TengriNews нашри.

1985 йили Умарали Самарқандга иш бўйича йўл олади, Ўзбекистондан юртига катта таассуротлар, қўлида каттакон нон билан қайтади. Нонни Умаралига маҳаллий аҳоли тортиқ қилишган эди. Ўшандан бери Умарали нонни кўз қорачиғидек асрайди.

“Биз бу Самарқанд нонига баъзида кунгабоқар мойи суртиб қўямиз. Кўпчилик бу нон 34 йил олдин пиширилганига ишонмайди”, дейди тожикистонлик ўқитувчи.

Самарқанд нони суви қочмаслиги билан машҳур. Уни моғор босмайди, шунчаки тош қотади. Бироз сув сепиб, иситилса, нон яна юмшаб мазали бўлади.

    Бошқа янгиликлар