6 март куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи Ёрқинжон Омонбоев ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 4 март куни бирга яшовчи ўғли 22 ёшли Жасурбек Даминов бошқарувидаги давлат рақами 40 U 050 QA бўлган "Ласетти" автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Қўқон шаҳар Чархий кўчаси 2-уй олдида жойлашган автомашиналарни ювиш шаҳобчасидан техник соз ҳолда топилган. Ж.Д.ни қидириб топиш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу шахс ва унинг автомобили ҳақида маълумотга эга бўлганлардан бу ҳақда ички ишлар идораларига хабар беришлари сўралган.






