Жорий йилнинг 6 март куни хорижий ва маҳаллий ОАВда Ставрополь ўлкасининг Кочубей туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
"Шу муносабат билан жабрланганларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими тезда ўлка ва туман давлат тузилмалари вакиллари билан боғланди.
Улардан ЙТҲ қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқароларининг йўқлиги тўғрисидаги расмий хабар олинди", - дейилган хабарда.






