АсосийJamiyat

ФВВ Идоралараро кенгашнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

'ФВВ Идоралараро кенгашнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди'ning rasmi

2019 йил 6 март куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигида аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек, фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича Идоралараро кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди, деб хабар берди ФВВ Матбуот хизмати.

Тадбирда, Вазирнинг биринчи ўринбосари - Идоралараро кенгаш раиси А.Х.Қўлдошев, Идоралараро кенгаш аъзолари, экспертлар ва вазирлик ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишни Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари - Идоралараро кенгаш раиси А.Х.Қўлдошев кириш сўзи билан, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 декабрдаги 985-сонли қарорига асосан ташкил этилган илмий ишларни ривожлантириш бўйича Идоралараро кенгашнинг аввалги йиғилишларида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, йиғилиш кун тартибига қатор масалалар киритилганлигини таъкидлади.

Йиғилиш кун тартибида Идоралараро кенгашнинг 2018 йилдаги фаолияти таҳлили ва 2019 йил иш режасига асосан амалга ошириладиган тадбирлари муҳокамаси, Россия Федерацияси ФВВ ва Беларус Республикаси ФВВ билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ишчи гуруҳини шакллантириш, йил давомида ўтказилиш режалаштирилган илмий-амалий конференсия ва семинарларга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилди.

Идоралараро кенгаш 2018 йилдаги фаолияти давомида Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги олдида турган ва ўз эчимини кутаётган илмий-техник муаммолар, илмий жиҳатдан ёндашувни талаб этадиган эҳтиёжлар рўйхатини шакллантирди ва тасдиқланди. Ушбу долзарб илмий-техник муаммолар эчимлари қаратилган илмий-тадқиқот ишлари мавзулари, амалга ошириш шакллари ва тизими тасдиқланди ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигига ушбу илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш масалаларини кўриб чиқиш учун юборилди.

Шунингдек, Идоралараро кенгаш томонидан 2018 йилда 2 та халқаро илмий-амалий конференсия, 10 га яқин илмий-амалий семинарлар ташкил этилди.

Йиғилиш давомида Россия Федерацияси ФВВ ҳамда Беларус Республикаси ФВВ билан имзоланган ҳамкорлик режаларига асосан 2019-2020 йилларда аҳоли ва ҳудудларни юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга ошириш тадбирлари режалаштирилган бўлиб, Идоралараро кенгаш томонидан ушбу илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳи шакллантирилди.

Йиғилиш бахс-мунозараларга бой, конструктив тарзда ўтказилиб, кўриб чиқилган масалалар бўйича Идоралараро кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди.

    Бошқа янгиликлар