АсосийDunyo

Александр Македонскийнинг севгилиси қолдиқлари Грециядан топилди

Грециянинг Салоники шаҳридан унчалик узоқ бўлмаган қабрлар мажмуасида олиб борилган қазилмалар натижасида қўлга киритилган топилмалар кўпчиликни қизиқтириб қўйди.

Қабрларнинг биридан Александр Македонсий даврига оид аслзодаларга тегишли нарсалар топилди. Суяклар антик давр истилочисиниг дўсти ва севгилиси Гефестионга тегишли деб тахмин қилинмоқда.

Қабр унчлик катта эмас. Археологларнинг фикрига кўра, узунлиги 3.23 метрни, кенглиги 1.56 метрни, чуқурлиги эса 1.8 метрни ташкил этади. у эрамиздан аввалги IV асрнинг ўрталарида қурилган.

Греция бош вазири Антонис Самарас бу ерга шахсан ташриф буюрди. Ареологлар сиёсатчи ҳамда журналистларга ушбу топилмани ўрганиш, Александр Македонскийнинг энг яқин дўсти ва севгилиси Гефестион ҳақидаги сирларни очиши мумкинлигини айтишди.

    Бошқа янгиликлар