АсосийDunyo

Nissan собиқ раҳбари гаров пули эвазига озод этилади

'Nissan собиқ раҳбари гаров пули эвазига озод этилади 'ning rasmi

Япониянинг Токио шаҳри округ суди Nissan собиқ раҳбари Карлос Гонни гаров пули эвазига озод этиш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар қилмоқда Корееспондент.ру нашри.

Маълумотларга кўра, гаров пули миқдори 9 миллион долларни ташкил этади. Nissan собиқ раҳбарининг ҳимоячиси томонидан таклиф этилган бу галги талаб судни қониқтирган. Бундан аввал эса Гонни гаров пули эвазига озод қилиш бўйича бир неча аризалар рад этилган эди. Nissan компанияси Карлос Гонни директорлар кенгашининг раиси, шунингдек, директор-вакил лавозимидан олиб ташлади. Бу қарор Гон молиявий найрангларда гумонланиб ҳибсга олиниши фонида қабул қилинган.

    Бошқа янгиликлар