АсосийDunyo

Россия Ташқи ишлар вазири Форс кўрфазига ўз сафарини бошлади

'Россия Ташқи ишлар вазири Форс кўрфазига ўз сафарини бошлади 'ning rasmi

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров минтақавий масалалар бўйича музокаралар ўтказиш учун Форс кўрфазига ўз сафарини бошлади, дея хабар қилмоқда Репорт нашри.

Унинг илк манзили Қатарнинг Доҳа шаҳри бўлди. Москванинг таъкидлашича, Доҳа савдо алоқалари, энергетика, шунингдек, ҳарбий-техник соҳада ҳам ривожланмоқда. Лавров Ал-Тани билан учрашиб, Сурия, Яман ва Ливандаги вазиятни муҳокама қилди. Шундан сўнг, Россия Ташқи ишлар вазири Саудия Арабистонига сафар қилади.

    Бошқа янгиликлар