АсосийDunyo

Эбола эпидемиясини даволаш марказига ҳужум уюштирилди

'Эбола эпидемиясини даволаш марказига ҳужум уюштирилди 'ning rasmi

Конго Демократик Республикасининг Бутемо шаҳридаги эбола эпидемиясини даволаш марказига ҳужум уюштирилди, дея хабар бермоқда Вести нашри.

Портлаш оқибатида бинода ёнғин келиб чиққан. Воқеа вақтида касалхонада 50 нафар бемор бўлиб, ҳужум туфайли ҳеч ким қурбон бўлмаган. Бироқ 4 киши куйиш жароҳатини олди. Шундан сўнг ҳудудга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари етиб келган. Айрим тахминларга кўра, мазкур ҳужум эбола билан курашаётган шифокорларга қаратилган бўлиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар