АсосийJinoyat

Бекободда 16 ёшли йигит 52 ёшли фуқарони уриб ўлдириб қўйди

'Бекободда 16 ёшли йигит 52 ёшли фуқарони уриб ўлдириб қўйди 'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги марказий деҳқон бозори олдидаги йўлакда 16 ёшли йигит 52 ёшли фуқаронинг юзига қўли билан урган.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, 2019 йил 3 март куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри Ўзбекистон кўчасида жойлашган марказий деҳқон бозори олдидаги пиёдалар ўтиш йўлагида 16 ёшли йигит ўзаро жанжал оқибатида Бекобод шаҳрида яшаган 52 ёшли фуқаронинг юзига қўли билан урган. Жабрланувчи эса боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган.

Хабарда айтилишича, жабрланган фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда жиноятчи қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар