АсосийJinoyat

Хонадон эшигини бузиб кириб, 4,7 млн сўм пулни ўғирлаган аёл ушланди

'Хонадон эшигини бузиб кириб, 4,7 млн сўм пулни ўғирлаган аёл ушланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 27 февраль куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида номаълум шахс Шарқ Юлдузи маҳалласи Қорасув қишлоғида яшовчи Т.Б.нинг уйи эшигини бузиб кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у хонадан 4 700 000 сўм пулни ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Шарқ Юлдузи маҳалласида яшовчи Л.П. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда .

    Бошқа янгиликлар