АсосийDunyo

Пойабзал танлашни биласизми?

'Пойабзал танлашни биласизми? 'ning rasmi

Барча йирик дўконлари харидорлардан кўп пул олиб қолишни исташади, дея хабар қилди Рамблер нашри.

Аммо сотувчиларнинг ўзига хос ҳийлалари бўлади.

“Икки жуфт” қоидаси

Сотувчидан бошқа ўлчамдаги оёқ кийимини сўраганингизда, у сизга бир неча жуфтини келтириши турган гап. Сотувчи сизга ёрдам бераётгандек туюлиши мумкин. Аслида танловни улар қанчалик кўпайтиришса, сотиш имконияти шунчалик кўпаяди.

Сиздан ҳамиша ўтиришни сўрашади.

Қоидага кўра, сотувчи харидор дўконга кирганидан сўнг 15-20 сония ичида кутиб олиши лозим. Сизга керакли пойабзални танлашда ёрдам берганидан сўнг у сиздан: “Марҳамат, ўтиринг”, деб илтифот кўрсатади. Ўтирганингиздан сўнг эса улар осонлик билан назоратни қўлга олишади, негаки шу ҳолатда сизнинг харид қилиш эҳтимолингиз ошади.

Қиммат дегани сифатли дегани эмас

Кўпинча сотувчиларнинг ўзи ҳам пойабзал нимадан тайёрланганини билишмайди. Психологиямизда шундай тушунча борки, гўёки оёқ кийими қанча қиммат бўлса, шунча сифатли бўлади. Аслида бундай эмас. Замонавий ишлаб чиқарувчилар сифат жиҳатидан қиммат моделлардан фарқ қилмайдиган арзон маҳсулотларни ясашни ўрганиб олишган.

    Бошқа янгиликлар