Олимлар динозаврларнинг ер юзидан йўқолиб кетиш сабабларини маълум қилишди, деб хабар берди ТАСС нашри.
Асосий омиллар эса қуйидагича: йирик вулқонлар отилиши натижасида динозаврларнинг яшаш шароитлари ёмонлашган; сайёрамизга улкан астероид ва метеорит тушиши натижасида эса улар бутунлай қирилиб кетган.
Вулқонлар отилиши оқибатида ўсимлик ва сув ҳавзалари йўқолган ҳамда лавалардан ҳаёт мавжуд бўлмайдиган тоғлар ўсиб чиққан. Ерга бошқа жинслар тушиши оқибатида эса катта портлаш ва вайронагарчилик туфайли жониворлар ҳалок бўлишган.
Буларнинг барчаси 66 миллион йил аввал рўй берган, дея таъкидламоқда Лозанна университети тадқиқотчилари.






