АсосийJamiyat

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси негизида «Маҳалла» телеканали очилади

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси негизида янги «Маҳалла» телеканали очилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» нашрининг миллий телерадиокомпаниядаги манбаси хабар берган.

2014 йил 1 декабрдан ишга туширилиши кўзда тутилган янги телеканал фаолиятининг илк даврида суткасига олти соатдан эфирга чиқади.

Янги телеканалда маҳалла ҳаёти ҳақидаги кўрсатувлар эфирга узатилиши режалаштирилган. Телеканал рақамли стандарт асосида тарқатилиши кўзда тутилган.

    Бошқа янгиликлар