АсосийDunyo

Ҳиндистонда спиртли ичимлик қурбонлари 150 нафарга етди

'Ҳиндистонда спиртли ичимлик қурбонлари 150 нафарга етди 'ning rasmi

Ҳиндистоннинг Ассам штатида сифатсиз спиртли ичимликдан заҳарланиш оқибатида қурбон бўлганлар сони 150 нафарга етди, деб хабар бермоқда НТВ.ру нашри.

Шунингдек, яна 200 киши шифохоналарда қолмоқда, улардан баъзиларининг аҳволи оғир. Маълумотларга кўра, жабрланувчилар таркибида зарарли кимёвий қўшимчалар бўлган спирт қўшиб тайёрланган қўлбола алкоголь истеъмол қилишган. Қурбонларнинг аксарияти чой плантациялари ишчилари бўлган. Айни вақтда ушбу ичимликни ишлаб чиқарувчи компания раҳбари ҳамда 11 нафар ходим мазкур ҳолат юзасидан қўлга олинди.

    Бошқа янгиликлар