Тошкент шаҳри, Яшнобод туманидаги Оҳангарон йўлининг бир қисмида ҳаракатланиш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
"Таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли Оҳангарон йўлининг «Янгиобод деҳқон бозори» қарама-қарши томонидаги бир қисмида ҳаракатланиш вақтинча тўхтатилган", - дейилган хабарда.
Таъмирлаш ишлари қачон якунланиши санаси маълум қилинмаган.






