АсосийDunyo

Италияда ноқулай об-хаво шароити ҳукм сурмоқда

'Италияда ноқулай об-хаво шароити ҳукм сурмоқда 'ning rasmi

Кучли шамол туфайли камида 4 киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда. Воқеа Альвито ва Гуидония шаҳарларида рўй берган.

Денгизда ҳаракатланаётган турк савдо кемасининг экипаж аъзолари ҳам довулда қолиб кетишган. Улар вертолёт ёрдамида қутқариб олинди.

Шамол дарахтларни илдизи билан қўпориб, кўплаб биноларнинг том қисмини учириб юборган. Кучли момоқалдироқ ва шиддатли ёғингарчилик сув тошқинларини келтириб чиқармоқда. Римда эса ёмон об-ҳаво шароити туфайли Колизей археология мажмуаси вақтинчалик ёпилди.


    Бошқа янгиликлар