АсосийSport

Ўзбекистон 2030 йилги Осиё ўйинлари мезбонлиги бўйича лойиҳа тақдимотини тайёрлашга киришди

'Ўзбекистон 2030 йилги Осиё ўйинлари мезбонлиги бўйича лойиҳа тақдимотини тайёрлашга киришди'ning rasmi

Шу кунларда Осиё Олимпия Кенгаши президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах юртимизда меҳмон бўлиб турибди. Унга ташриф давомида Халқаро кураш ассоциацияси президенти, ООК Осиё ўйинлари департаменти директори Ҳайдар Фармон ва ООК котиби Льюсен Альварез ҳамроҳлик қилмоқда.

Бугун Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ООК президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах билан учрашув ўтказди. Учрашувда шунингдек, AIBA президенти Ғофур Раҳимов ҳам иштирок этди.

Унда томонлар 2030 йилги Осиё ўйинларини Ўзбекистоннинг Тошкент ҳамда Самарқанд шаҳарларида ўтказиш масалаларини муҳокама қилишди, деб хабар бермоқда МОҚ.

Шунингдек, учрашув давомида йирик комплекс мусобақа учун янги спорт иншоотлари ва Олимпия шаҳарчасини қуриш, логистика, қулай транспорт маршрути, юқори савиядаги тадбирларни ташкил қила олиш механизми, ўйинлар трансляцияси ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.


    Бошқа янгиликлар