Вояга етмаганлар ўртасида содир этилганҳуқуқбузарликларнингкатта қисми айнан ўсмир-ёшларда ҳуқуқий маданиятнинг шаклланмаганида бўлса, уларнинг жиноятга қўл уришига асосий сабаб ишсизликдан келиб чиқмоқда, дея таъкидланди “Ёшлар пресс-клуби”да.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашидабўлиб ўтган мазкур тадбир “Барчаси ўз қўлингда тарғибот декадаси: эришилган натижалар йўл қўйилган камчиликлар ҳамда истиқболдаги вазифалар” мавзуига бағишланди.
Унда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари – Бегмат Очилов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Марказий Девони бошқарма бошлиғи – Дониёр Ҳусаинов, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси – Зафар Назаров, Республика Хотин-қизларқўмитаси раиси ўринбосари – Мукаррам Нурматова, Ички ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи – Баҳриддин Султоновлар спикер сифатида иштирок этди.
Пресс-клубда таъкидланганидек, юртимизда кейинги икки йил ичида ёшлар ўртасидагижиноятчилик ва ҳуқукбузарлик олдинги йилларга нисбатан камайган бўлишига қарамасдан,ўсмир-ёшларда турли майда безориликлар, қонунда рухсат этилмаган, тиббиёт мутахассисларининг рухсатисиз фойдаланиши таъқиқланган психотроп моддаларнинг (трамадол, лирика) ноқонуний тарқатилиши ҳамда таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ўткир тиғли совуқ қуроллардан фойдаланиши каби салбий иллатларнинг кўпайиб бориши кенг жамоатчилик вакилларини ташвишга солмоқда.
Шу нуқтаи назардан манфаатдор вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотларимана шундайсалбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликда доимий равишда профилактика ишларини олиб бормоқда.
— Ёшлар айниқса, вояга етмаганлар ўртасида салбий иллатларни, майда безорилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш кечиктириб бўлмайдиган долзарб масала эканини даврнинг ўзи кўрсатиб турибди. Шунинг учун “Барчаси ўз қўлингда” тарғибот декадаси доирасида амалга оширилаётган барча амалий ишларимизда фақат натижа учун ҳаракат қиляпмиз ва бунга эришяпмиз, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Бегмат Очилов. — Ҳудудларимизда ўтказилаётган тунги рейдлар, “Давомат”, “Тиғ” тадбирлари давомида бир неча ойдан буён мактабга қадам босмаган “тирикчилик хуржуни”ни эрта елкасига илган ёшларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлариолиб борилиб, ўқувчилар дарсга қайтариляпти. “Фидокор ёшлар” жамоат тартибини сақлаш патруллик гуруҳлари ҳамбу борада кўмак бермоқда. Таъкидлаш керакки, декада доирасида ёшлар ўртасида жиноятчиликларнинг кўрсаткичиреспублика бўйича 48.8фоизга камайишига эришилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан жорий йилда хам ҳар ойнинг охирги 10 кунлигида ёшлар жиноятчилигини барвақт профилактика қилиш мақсадида 8 та лойиҳани ўз ичига олган “Барчаси ўз қўлингда!” тарғибот декадаси давом эттирилади.
— Ўтган йилда ёшлар ўртасида 14 мингдан ортиқ жиноят содир этилган бўлиб, уларнинг 3 минг 990 таси ўғирлик, 1минг 130 таси фирибгарлик, 960 таси безорилик, 880 таси қонунга хилоф равишда четга чиқиш ва юртимизга киришга уриниш каби ноқонуний ҳолатлардан иборат, —дейди Ўзбекистон Республикаси Олий суди судяси Зафар Назаров. — Мазкур жиноятларнинг сабабини ўрганганимизда, жиноят қилганларнинг 76 фоизи ишсиз экани аниқланди. Бу бизнинг энг оғриқли нуқтамиз.
Декада доирасида ёшларнинг бандлигини таъминлашга мўлжалланган қатор лойиҳалар амалга оширилди. “Мен касб танлайман”, “Ёшлар —муносиб меҳнат ва ташаббускорлик” лойиҳаларининг амалга оширилиши натижасида аксарият ёшларниг бандлиги таъминланди. Шунингдек, чет элдан ишлаб қайтиб келган ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни келгусида Ватанда қолишига эришиш мақсадида туман ва шаҳар ҳокимлари билан “Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари ўтказилди.
Пресс-клубда жорий йилда ҳам ҳамкорликни ривожлантирган ҳолда ёшлар ва вояга етмаганлар жиноятчилигини жиловлаш мақсадида қилинадиган ишлар белгилаб олинди.
Ёшларнинг саволларига спикерлар томонидан жавоблар қайтарилди.






