АсосийDunyo

Новосибирскда дўстини шоколад бўлаги билан ўлдирган эркак 15 йилга қамалиши мумкин

Новосибиркда яшовчи эркак дўсти билан жанжаллашиб қолади ва уни дўппослаб, оғзига  шоколад бўлагини солиб қўяди. Натижада дўстининг нафас йўли беркилиб, воқеа жойида вафот этади.

Маҳаллий прокуратуранинг хабар беришича, 40 ёшли қотилга 15 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Тергов давомида маълум бўлишича, у дўстини шоколад бўлаги билан ўлдиргач, унинг уяли телефони, пулларини ҳам олиб, яширинган.

Бироз вақтдан сўнг, айбланувчи қўлга олинган, деб хабар қилади Тасс агенлиги.

    Бошқа янгиликлар